Самарқандда COVID-19’га чалинган 15 нафар бемор тузалди

Самарқанд вилоятида 20 август куни коронавирусга чалинган 15 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1555 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1447 нафари касалликдан соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 105 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 203 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Қорақалпоғистонда 7 нафар ҳамда Андижон вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 20 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 547 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 33 261 фуқаро соғайган. Ҳозирда 4034 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар