ЖССТ коронавирусга қарши қўлланадиган икки доридан воз кечишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Covid-19»ни даволаш учун қўлланилаётган сотровимаб ва казиривимаб/имдевимаб препаратларидан воз кечишни тавсия қилди.

Таъкидланишича, бу хулоса учун халқаро экспертлар томонидан ўтказилган чуқур лаборатория текширувлари асос бўлган. Пандемиянинг дастлабки даврида фойдаланилган мазкур фармацевтик маҳсулотлар аллақачон эскирган ва коронавируснинг сўнгги штаммларига қарши етарли самара бермаслиги маълум бўлган.

Ташкилот тавсиялари биринчилардан бўлиб АҚШда ҳаётга татбиқ этилди. Натижада ҳар икки препарат мамлакат фармацевтика бозоридан чиқариб ташланди.

Шунингдек, ЖССТ вирусга қарши дори воситаси — Ремдесивирни хасталикнинг оғир даражаларини бошдан кечираётган ҳамда стационар шароитда даволаниш хавфи юқори бўлган беморларда қўллаш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Янгиликлар