Yangi Zamon Bino янги биноларни ободонлаштириш учун Европадан дарахтлар сотиб олди

Yangi Zamon Bino Assalom турар-жой мажмуаларини ободонлаштириш мақсадида дарахт кўчатларини харид қилгани хақида маълум қилди. Эътиборлиси, янги қурилган уйларда истиқомат қилувчиларнинг нигоҳларини хурсанд қиладиган дарахтлар Италия ва Туркиядан харид қилинмоқда.

Воқеани шарҳлар экан, Nova Park Landscaping МЧЖ директори Рустам Бахтиев шундай деди: «Янги уйларни барпо этувчилар бизга буюртма бераётганларида нафақат кўчатларнинг юқори сифатини, балки тайёр ўсиб етган дарахтларни ҳам талаб қилишлари камдан кам учрайдиган ҳолдир. Yangi Zamon Bino нафақат кўчатларга, балки «Assalom»да истиқомат қилувчиларни биринчи мавсумданоқ соя ва салқинлик билан таъминлай олувчи 10-15 ёшли дарахтларга ҳам буюртма берган».

Компания маълумотларига кўра, 200 дан ортиқ чинор, жўка, шумтол ва лола дарахтларининг биринчи партияси Assalom Havo турар-жой мажмуаси учун мўлжалланган.

«Яшил майдонлар турар жой танлашда муҳим омил ҳисобланади. Қолаверса, дарахт экишнинг ўзи шунчаки ёқимли ва биз лойиҳаларимизни амалга оширишда кўп йиллик дарахтларни экиш амалиётини янада кенгайтириш ниятидамиз», — дея изоҳ берди Yangi Zamon Bino матбуот хизмати.

Компания маълумотларига кўра, қурувчи ноёб дарахт эвакуаторини олиш учун чет элга буюртма берган. Эвакуатор ёрдамида кўп йиллик дарахтларни ривожланган мамлакатларда қабул қилинган энг хавфсиз усулда эҳтиёткорлик билан қайта экиш мумкин.

Янгиликлар