Ёзёвонда 10 млн сўмлик қорамол ўғирлаган эркак қамоққа олинди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 10 миллион сўмлик қорамол ўғирлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 10 октябрь куни фуқаро С.О. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, бу ҳақда маълум қилган. Унинг мурожаатига асосан, 21 сентябрь куни номаълум шахс «Янги Обод» МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалигининг ер майдонида қаровсиз қолдирилган, нархи 10 миллион сўмлик бир бош қорамолини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасии томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.Ш. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Чустда 59 миллион сўмлик 2 та қорамолни алдов йўли билан олиб кетган эркакка чора кўрилгани ва Бувайда туманида суратхонага ўғриликка тушган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Сўнгра Бешариқда аёлнинг телефон, 900 доллар пули ҳамда паспорти солинган ҳамённи ўғирлаган эркак қўлга олингани ҳамда Янгиқўрғонда от нархини келишолмаган эркак қўшнисининг қовурғасини синдиргани маълум қилинганди.

Янгиликлар