«Вақф» фондига янги раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Яҳё Aбдураҳмонов 19 ноябрь куни «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Яҳё Aбдураҳмонов 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999–2003 йилларда Бухоро шаҳридаги «Мир Aраб» мадрасасини тамомлаган. 2004–2008 йилларда Тошкент ислом институтида ўқиган. Шу давр оралиғида Миср Aраб Республикасидаги «Aл-Aзҳар» университетида малака оширган.

У 2009–2011 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг олий журналистика факультетида ўқиган. 2004–2018 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Кулол қўрғон» жоме масжидида имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган. 2018 йилда Тошкент шаҳридаги туманлараро қорилар мусобақасининг мутлақ ғолиби, шаҳар бўйича 2-ўрин соҳиби бўлган.

Яҳё Aбдураҳмонов айни вақтда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, ушбу тумандаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти «Тажвид» фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зафар Маҳмудов Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Унга қадар шаҳар имом-хатиби лавозимида ишлаган Нуриддинхон Исломов 73 ёшида вафот этгани хабар қилинган.