Ўзбекистонда айрим соҳа вакилларининг ойлик маошлари 15 фоизга оширилади
Президент фармони билан баъзи норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–136-сон фармонининг 1-бандида назарда тутилганлар 2024 йил-1 январдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармасевтика ходимларига (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) нисбатан ҳам татбиқ этилади: Қуйидагилар ойлик лавозим маошлари:
- олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармасевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
- иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармасевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
- тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.