Москва вилояти аҳолиси Илон Маскдан кўчалардаги қорни Марсга олиб кетишини сўради — видео

Москва вилояти яқинидаги Химки аҳолиси «Tesla» раҳбари Элон Маскдан Марсга қор олиб кетишни илтимос қилди. Видеоёзув Telegram’даги «Маш» канали томонидан жойлаштирилган.

Кадр: Видео

Видеоёзувда Химки шаҳрида яшовчи фуқаро Алексей Софин кўчаларда қорлар тўпланиб қолганини айтиб, аммо уларни ҳеч ким тозаламаётганидан шикоят қилган.

Унинг айтишича, кўнгилли фуқаролар қорларни курашда ёрдамга тайёр эканини маълум қилган, аммо маҳаллий маъмурият томонидан ваъда қилинган белкураклар барча кўнгиллиларга берилмаган. Бундан ташқари, коммунал хизматлар тўпланган қорни қаерга олиб кетишни билмаслигини айтган.

«Шунинг учун биз бу муаммони дунёда ягона одам ҳал қилиши мумкин деб ўйладик. У — ихтирочи ва тадбиркор Илон Маск. Биз унга қорларни олиб, Марсга юбориш илтимоси билан мурожаат қилдик», — дейди Софин.

Видеода Маскка юборилган сўров хати кўрсатиб ўтилган.