Тошкентда фуқаро раҳбарининг ишончига кириб, унинг 210 млн сўмлик шакарини ўзлаштирди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида раҳбарининг ишончига кириб, унинг 210 миллион сўмлик шакарини ўзлаштирган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. «N» МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унинг 210,2 миллион сўмлик шакар маҳсулотини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда фуқаронинг қайнсинглиси билан тушган уятли расмларини тарқатмаслик учун 800 доллар сўраган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар