Фарғонадаги кўмир омборининг собиқ мудири 1,5 минг тонна кўмирни ноқонуний сотиб юборгани аниқланди

Фарғона вилоятидаги кўмир омборининг собиқ мудири бир ярим минг тонна кўмирни ноқонуний сотиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, «Кўмир таъминот» масъулияти чекланган жамиятига қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган, умумий қиймати 807,1 миллион сўмлик 1566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Шунингдек, унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Терговга қадар текширувни Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими ўтказган.

Aввалроқ Олтиариқда салкам 16,5 миллион сўмлик кўмир сотиб олиб, пулини бермаган эркакка жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Попда 650 килограммга яқин кўмир ўғирлаганлар қўлга олингани хабар қилинган.

Янгиликлар