Ўзбекистон текстиль савдосида $250 млн.дан ортиқ пул ишлади

2024-йилнинг январь ойида Ўзбекистон $250.2 млн қийматда текстиль маҳсулотларини сотди, хабар берди Статистика агентлиги.

Ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда, экспорт кўрсаткичи 14.4%га ошган.

Текстиль маҳсулотларини экспорт қилиш тузилмасида асосий улушни тайёр текстиль маҳсулотлари (37.4%) ва йигирилган ип (48.5%) эгаллади.

«2024-йилнинг январь ойида текстиль маҳсулотларнинг 438 тури дунёнинг 47 мамлакатига экспорт қилинди», – қайд этишди Статистика агентлигида.

Янгиликлар