Ўзбекистонда 21 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
21 апрель кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан ва Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Хабарга кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда ғарбий шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.
Таъкидланишича, пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.