Ўзбекистонда иш ҳақлари 12 фоизга оширилди

Шавкат Мирзиёев «Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Маълум қилинишича, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш ҳамда фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш мақсадида 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 920 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори эса ойига 300 000 сўм этиб белгиланади.

Қайд этилишича, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Янгиликлар