БМТ «Толибон»нинг Афғонистондаги ҳаракатларини қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «Толибон» ҳаракати Афғонистон Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияни ёпиб қўйганини қоралади.

«Толибон» ҳокимиятни қўлга киритгач, афғонларнинг эркинликларини ҳимоя қилган бир қанча муассасаларни, жумладан, Сайлов комиссияси ва Аёллар ишлари вазирлигини ёпган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича котиби Мишель Бачелет бундан «хавотирга тушганини» билдирган.

«Афғонистон Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияси кўп йиллар давомида барча афғонлар, жумладан, можаро томонларидаги жабрдийдаларнинг инсон ҳуқуқларига эътибор қаратди. Бироқ август ойидан бери ўз фаолиятини давом эттира олмади», — дейди у.

Афғонистондаги йигирма йиллик уруш давомида тинч аҳоли қурбонларини ҳужжатлаштиришни ўз ичига олган комиссия иши тўхтатилган. Бачелет «Толибон» расмийлари билан аҳолидан шикоятларни қабул қилиш ва уларни расмийлар эътиборига етказа оладиган инсон ҳуқуқлари механизмини тиклаш муҳимлигини муҳокама қилган.

Янгиликлар