Жавлонбек Умархўжаев «Uzbekistan Airports» бошқаруви раиси этиб тайинланди

Жавлонбек Ойбекович Умархўжаев «Uzbekistan Airports» бошқаруви раиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Ҳабарларга кўра, у ўтган йилнинг август ойидан буён компанияга вақтинчалик раҳбарлик қилган.

Жавлонбек Умархўжаев ўз фаолиятини 2008 йилда «O’zbekiston havo yo’llari» Миллий авиакомпаниясида бошлаган.

2018–2021 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва «Ташкент-Восточный» лойиҳасини амалга ошириш бўйича техник директор лавозимларида ишлаган.

2021–2023 йилларда «Uzbekistan Airports» бошқаруви раисининг эксплуатация бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Янгиликлар