Андижонда 22 август куни ҳаво ҳарорати 37 даражагача исийди

«Ўзгидромет» Андижонда 22 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Fotorelax.ru»

Унга кўра, ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, республиканинг тоғли худудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.