Чортоқда Султон Увайс Қароний зиёратгоҳига доимий автобус қатнови йўлга қўйилади

Наманганда Султон Увайс Қароний зиёратгоҳига доимий автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси вилоят бошқармаси хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси

Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йиль 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳи ва Биби Наима она мақбарасини маънавият-маърифат марказига айлантириш ва тарғиб қилиш, ушбу объектларни туристик маршрутларга киритиш юзасидан топшириқ берилганди.

Ушбу топшириқ ижроси доирасида Наманган шаҳридаги автобус шоҳбекатидан Султон Увайс Қароний зиёратгоҳига доимий автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Автобуслар 12 сентябрдан бошлаб кунлик ҳар икки йўналишда икки мартадан амалга оширилади.

Маълумот учун, 17 август куни Тошкентдан Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларига жўнайдиган автобус қатновлари рўйхати эълон қилинди. Шунингдек, 17 августдан Самарқандда жамоат транспортлари ҳаракати қайта тикланган.

Янгиликлар