Самарқандда илк бор Миллий гвардия хизматчиларининг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилди (фото)

Самарқанд вилоятида илк бор Миллий гвардия хизматчиларининг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу тадбирда Миллий гвардия қўмондонлиги, вилоят ҳарбий прокуратураси ҳамда ҳокимият мутасадди раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Қайд этилишича, илк бора ўтказилган тадбирда уй-жой, имтиёзли кредит олиш, ҳарбий хизматчилар ўз вилоятларида хизматларини давом эттириши каби ижтимоий саволларга жавоб берилган.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғиждувонда Миллий гвардия ходимлари иштирокида фавқулодда ҳолатлар бўйича ўтказилган ўқув машғулотида маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Фарғонада Миллий гвардия ходимлари томонидан аҳолига қўриқловни таъминлаш бўйича тушунтириш берилгани маълум қилинди.