Уйчида 1,5 млн сўмлик қўйни ўғирлаган уч нафар шахс ушланди

Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи фуқаро 20 август, пайшанба куни туман Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ҳовлисидан бир бош қўй ўғирланганини маълум қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, номаълум шахс мурожаат қилган фуқаронинг ҳовлисидан 19 августдан 20 августга ўтар кечаси дарвоза эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, нархи 1,5 миллион сўм бўлган қўйни ўғирлаган. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни аризачининг 2002 йилда туғилган 3 нафар маҳалладоши содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаси, сантехника буюмлари ва парфюмерия маҳсулотларини ўғирлаган шахс қўлган олингани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Наманганда мактаб ўқувчиси машинадан 1,2 миллион сўмлик телефон ва 50 доллар ўғирлагани маълум қилинди.

Янгиликлар