Андижонлик 4,5 минг нафар фуқаро Россияга қонуний ишлаш учун юборилади
Андижон вилоятидан 4500 нафар фуқаро Россияга қонуний ишлаш учун юборилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 октябрь, сешанба куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида Россиядан ташриф буюрган Россия Халқлар дўстлиги университети ваколатхонаси раҳбари А.В. Колесников ва Малака ошириш ўқув марказининг бош директори Ю.В. Насоновларни қабул қилган.
Қайд этилишича, учрашув давомида иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини ТММА Андижон филиалига топшириш муҳокама қилинган. Шунингдек, келгусида ҳамкорлик қилиш учун «Йўл харитаси» тузиш ҳақида суҳбатлашилган.
Мавзуга доир:
- Андижондаги коллеж ташқи мигрантлар тайёрлаш марказига айлантирилади
- Андижон ҳокими вилоятдаги мигрантлар тайёрлаш маркази лойиҳаси билан танишди
Аввалроқ Ўзбекистондан Россияга 2020 йилда қанча фуқаро кириб боргани маълум қилинган эди. Бундан ташқари, Самарқандда меҳнат мигрантлари учун касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил қилиниши ҳамда Бухорода пандемия туфайли чет элдан қайтган фуқароларнинг 13 мингдан ортиғи иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.