Бухоролик 6 нафар хотин-киз имтиёз асосида талабаликка қабул қилинди (фото)

Бухоро шаҳридан 6 нафар хотин-киз талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги фармони Хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини оширишда асос бўлган. Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча 4 фоизли давлат гранти жорий килинган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бухоро шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида тегишли соҳа вакилларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи томонидан 151 нафар хотин-қизга тавсияномалар берилган. 2020 йилги тест синовлари натижасига кўра улар орасидан 6 нафар хотин-қиз олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган.

Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Шу муносабат билан ушбу талаба хотин-қизлар билан Бухоро шаҳрида учрашув ўтказилиб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг «Ташаккурнома»си ҳамда эсдалик совғалари билан топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент қарори билан ажратилган квота асосида 6 нафар бағдодлик хотин-қиз талабаликка қабул қилинганди. Шунингдек, ОТМларга тест синовисиз тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар