Фарғонада 26 млн сўмлик жаримани тўламаган аёл 8 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Фарғона вилоятида 26 354 900 сўмлик жарима жазосини  тўламаган аёл 8 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, қарздор ўз яшаш манзилини ўзгартириб олган ва бу ҳақда маълум қилмаган. Унга нисбатан эълон қилинган қидирув ҳаракатлари давомида яшаб келаётган манзилида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Шунингдек, бюро шаҳар бўлими киритган тақдимномага асосан Жиноят ишлари бўлими Фарғона шаҳар судида унга нисбатан тайинланган жарима жазосини бошқа оғирроқ турдаги жазога алмаштириш масаласи кўриб чиқилган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2020 йил 23 февралдаги ҳукмига асосан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан судланган Г.Ибрагимовага нисбатан 26 354 900 сўм жарима жазоси тайинланган ва унинг ижроси Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими зиммасига юклатилган. Суд Г.Ибрагимовага тайинланган 25 354 900 сўм жарима жазосини 8 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида ҳукм чиқарган.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Бўлим томонидан қарздор Г.Ибрагимова жаримани тўлаши ҳақида огоҳлантирилган, ихтиёрий равишда тўлаб берилмагани учун яшаш манзилида кўздан кечириш ижро ҳаракати ўтказилган. Бироқ  қарздорда эҳтиёжидан ортиқча мол-мулклари аниқланмаган.

Аввалроқ Тошлоқда фирибгарлик билан фуқаронинг салкам 22 минг доллар ва 167 миллион сўм пулини ўзлаштирган эркак ушланганди.

Шунингднек, Қўқонда салкам 115 миллион сўмлик матоларни олиб, пулини бермаган, Қоровулбозорда эса сейфдан 3,5 миллион сўм пул ва салкам 10 миллион сўмлик тақинчоқлар ўғирлаган аёл қўлга олинганди.

Янгиликлар