Фарғонада қидирувда бўлган 2 киши қўлга олинди
Фарғона вилоятининг Фарғона тумани ва Марғилон шаҳрида қидирувда бўлган 2 киши ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 19 октябрь куни Фарғона тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддаси 1-қисмида (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Қ.Х.ни Қўштепа тумани ҳудудида қўлга олган.
Шунингдек, 20 октябрь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ю.Р.ни қўлга олган.
Аввалроқ Олтиариқда жиноят содир этиб, терговдан яширинган эркак қўлга олингани, ўғрилик қилиб, терговдан яширинган шахс Бухорода ушлангани хабар қилинган эди.