Олтиариқда жиноят содир этиб, терговдан яширинган эркак қўлга олинди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида жиноят содир этиб, терговдан яширинган эркак 17 октябрь куни қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур шахс Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида қисмида (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган. Шу сабабли унга нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. Маълум қилинишича, терговдан яширинган шахс Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бешариқда, Олтиариқда ҳамда Риштонда терговдан яширинган шахс ҳамда Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.