Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон вакилини UFCдаги илк жанги олдидан қўллаб-қувватлади

Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов «Sport 24» телеканалидаги интервьюда ўзбекистонлик Лилия Шакировани қўллаб-қувватлади.

Фото: «Repost»

UFC 254 турнири доирасида 24 октябрь куни Шакирова америкалик рақиби Лорен Мерфи билан жангга чиқади. Шакирова бўлғуси жангдан олдин ўз фикрлари билан бўлишди.

Интервью пайти Нурмагомедов унинг ёнидан ўтиб кета туриб тўхтаган ва ўзбекистонлик қизга омад тилаган. Ушбу эпизод видеога тушган.

Ҳабибнинг ўзи ушбу мусобақалар доирасида кечанинг асосий жангини ўтказади. У АҚШ вакили Жастин Гэтжи билан курашади.

Аввалроқ Ҳабиб Нурмагамедов отасининг ўлими ҳақида гапиргани хабар берилган эди.

Янгиликлар