Ромитанда сўнгги икки йилда 808,3 млрд сўмлик 45 та лойиҳа амалга оширилди

Бухоро вилояти Ромитан туманида сўнгги 2 йилда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 808,3 миллиард сўмлик 45 та лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Ромитан туман кенгаши сессиясида қайд этилишича, сўнгги 2 йилда ҳудудда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган умумий қиймати 808,3 миллиард сўмлик 45 та йирик лойиҳа амалга оширилган.

«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида 2 мингга яқин оилага 51,3 миллиард сўмлик имтиёзли маблағ ажратилган. 2020 йилда «Бухоро Агро» Эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги иссиқхоналарда 20 минг тоннадан зиёд ҳосил етиштирилган.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъминоти етарлича бўлмаган гуруч ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида инқирозга қарши жамғарма ҳисобидан 60 гектар майдонда шоли экилган. Чорва маҳсулотларини кўпайтириш бўйича Германиядан «Ботир Шонмонобод», «Ғанибобо-98», «Озод» фермер хўжаликлари ва «Нек Файз Барака Чорваси» МЧЖга 300 бошдан ортиқ қора мол келтирилган.

Аввалроқ Қўштепада 421 миллиард сўмлик 27 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилгани ва Қўштепадаги наслли чорвачилик билан шуғулланувчи фермага 400 миллион сўм субсидия берилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар