Фарғонада ЙТҲ оқибатида 2 аёл вафот этди
Учкўприк тумани, Меҳнатобод МФЙ ҳудудида 21 ноябрь куни эрталаб 8:20 ларда 23 ёшли ҳайдовчи Ш.Э «Isuzi» русумли автомобилида оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган Дамас билан тўқнашди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Дамас» автомашинаси йўловчилари 1987 й.т. М.Д ва 1988 й.т. Г.Қ. (аёл)лар тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этан.
Шунингдек, ҳодиса оқибатида яна 2 нафар вояга етмаган қизлар, 1 нафар аёл ва ҳайдовчи, жами 4 нафар шахслар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Ижтимоий тармоқларда вафот этганлар сони кўпроқ бўлгани ва болалар ҳам вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Фарғона вилояти ИИБ матбуот котиби ЙТҲда болалар вафот этганини рад қилди.