Нидерландияда сайёҳлар сохта COVID тестлар туфайли ҳибсга олинди

Нидерландиянинг Амстердам шаҳри яқинидаги Схипхол аэропортида коронавирус учун сохта тест тақдим этган тўққиз нафар сайёҳ қўлга олинди. Бу ҳақда 22 январь, жума куни «NOS» хабар берди.

Фото: «Reuters»

«Схипхол аэропортида коронавирус учун ёлғон тест натижасини берган тўққиз киши ҳибсга олинган», дейилади хабарда. Маълум бўлишича, 30 ва 75 ёшли икки эркак ҳамда етти нафар аёл Марокашга йўл олган самолётга чиқмоқчи бўлган. Шу пайтда уларда сохта натижалар борлиги маълум бўлган.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тергов ишларини бошлаб юборган.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида ПЗР тестларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишув мавжуд. Тестларнинг ўзаро тан олиниши Иттифоқ ичида ҳаракатланишни, вирус юқтирганлар билан алоқада бўлганларни кузатишни ва даволашни осонлаштиради.

Янгиликлар