Ўзбекистон вилоятларидан бирида об-ҳаво ноқулайлиги сабаб аҳоли уйдан чиқмасликка чақирилди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси 22 январь, жума куни аҳолини об-ҳаво ноқулайлиги сабабли уйдан чиқмасликка чақирди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, вилоятда об-ҳаво айни дамда ноқулай ва кучли шамол вужудга келган. «Ҳурматли фуқаролар, айни дамда вилоятимизда об-ҳавонинг ноқулайлиги, кучли шамол оқими вужудга келганлиги сабабли ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асраш учун ташқарига чиқмасдан уйингизда қолишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқаролардан кекса дарахтлар ва нобоп қурилмалар, бино ва иншоотлар ёнида турмаслик, автомашина ва қимматбаҳо буюмларни ана шундай жойларда қолдирмаслик сўралган. Акс ҳолда, шамол туфайли буюмларга ҳам, инсонга ҳам жиддий зарар етиши мумкинлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 20 январь куни шторм огоҳлантириш эълон қилган эди.

Янгиликлар