Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги давлат мулки объектларини бериш тартиби эълон қилинди

Ўзбекистонда «Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: mfer.uz

Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланган:

  • уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;
  • уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:

  • хизмат кўрсатиш;
  • кичик ишлаб чиқариш;
  • савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

Янгиликлар