Тошкентда қарздор компаниядан МЧЖ фойдасига 442 миллион сўмдан ортиқ пул ундириб берилди

Тошкентда қарздор компаниядан МЧЖ фойдасига 442 миллион сўмдан ортиқ пул ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Тошкент шахар иқтисодий судининг 2020 йил 20 октябрдаги ижро варақасига асосан қарздор компаниядан ундирувчи МЧЖ фойдасига жами 442 869 169,38 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2021 йил 5 январь куни келиб тушган. Ижро харакатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамидан 442 869 169,38 сўм қарздорлик ундирилиб, МЧЖнинг  ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 29 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор МЧЖдан унлирувчи Тошкент вилояти экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси фойдасига жами 214 631 065  сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2021 йил 13 январь куни келиб тушган. Ҳолат бўйича ижоро иши қўзғатилиб, қарор тарафларга юборилган. Ижро харакатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамидан 214 63 065 сўм қарздорлик ундирилиб, ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Аввалроқ Бизнес-омбудсман наманганлик тадбиркорга солиқ қарздорлигини ундириб бергани ва Андижондаги корхонадан 13 нафар ходимнинг 55 млн сўм иш ҳақи ундирилгани хабар қилинганди.