Ўзбекистонда 2022 йилги чўмилиш мавсумида неча киши чўкиб ҳалок бўлгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2022 йилги чўмилиш мавсумида 60 нафарга яқин фуқаро сувда чўкиб ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бкрган маълумотларга кўра, мамлакатда жорий мавсумда шу кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлган.

Ўрганиш натижаларига қараганда, уларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувга тушиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, АОКАда 2021 йил 14 август куни бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки 7 ойида жами 151 нафара шахс чўкиб, вафот этганини маълум қилганди. 2021 йилда аҳоли ўртасида чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар туфайли 14 август кунига қадар республика бўйича жами 151 нафар фуқаро вафот этган. Улардан 36 нафари чўмилиш оқибатида чўккан бўлса, 44 нафари эҳтиётсизликдан ва 6 нафари ўз жонига қасд қилиб чўккан.

Шунингдек, 2 нафар шахс жиноят сабабли ва 63 нафари номаълум сабабларга кўра сувда чўкиб вафот этгани маълум қилинди. Таъкидланишича, чўкишларнинг 64 нафари, яъни 42,4 фоизи вояга етмаган шахсларга тўғри келган.

Янгиликлар