Бўстонлиқда ташкил этиладиган «Билдирсой—Чимён—Нанай» халқаро курорт зонаси ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Билдирсой—Чимён—Нанай» халқаро курорт зонаси очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати

Лойиҳага Франция тараққиёт агентлиги ($43 миллион), француз ғазначилиги ($160,4 миллион) ва тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар ($279 миллион) маблағлари жалб этилган.

Комплекснинг концепцияси ва иқтисодий модели француз компаниялари консорциуми томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳа FASEP жамғармаси €750 минг миқдоридаги грант ҳисобидан яратилади.

«Чимён» халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи ва рекреацион мажмуаси

  • Майдони ― 21,5 гектар;
  • 20 км тоғ-чанғи трассаси;
  • 120 та объект;
  • 9,2 километр канат йўли.

Курортни молиялаштириш Франция тараққиёт агентлиги ажратадиган 7,7 миллион доллар, француз ғазначилиги ажратадиган 86 миллион доллар ва тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларнинг 147,9 миллион доллар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳага тикилган инвестицияниг умумий қиймати 241,6 миллион долларни ташкил этади.

«Билдирсой» халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи ва рекреацион мажмуаси

  • Майлони ― 13 гектар;
  • 40 км тоғ-чанғи трассаси;
  • 80 та объект;
  • 19,7 километр канат йўли.

Курортни молиялаштириш Франция тараққиёт агентлиги ажратадиган 13,4 миллион доллар, француз ғазначилиги ажратадиган 74,4 миллион доллар ва тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларнинг 90,6 миллион доллар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳага тикилган инвестицияниг умумий қиймати 178,4 миллион долларни ташкил этади.

«Нанай» халқаро экотуристик ва рекреацион мажмуаси

  • Майдони ― 8,1 гектар;
  • 50 та объект.

Курортни молиялаштириш Франция тараққиёт агентлиги ажратадиган 21,9 миллион доллар ва тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларнинг 40,5 миллион доллар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳага тикилган инвестицияниг умумий қиймати 178,4 миллион долларни ташкил этади.

482,4 доллар инвестицияни ўзлаштириш ҳисобига ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 60 километр тоғ-чанғи трассалари, 29 километр канат йўли, 250 та инвестицион объект ва 3000 иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 14 август куни ушбу лойиҳанинг тақдимоти билан танишгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Тўдакўл қирғоғида қиймати 6 миллион долларни ташкил қиладиган сайёҳлик курорти ташкил этилган эди.

Янгиликлар