Бухорода дам олиш куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» Бухорода 23 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Fotorelax.ru»

Маълум қилинишича, Бухорода ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 5-10 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Маълумотларга кўра, республиканинг тоғли худудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Янгиликлар