Фарғонада яна 5 кишида коронавирус аниқланди

Фарғона вилоятида 22 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига ошиб, 319 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 312 нафар бемор соғайган, 2 киши вафот этган. Ҳозирда 5 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 22 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 532 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 34 576 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3689 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар