Ғиждувонда 85 та иссиқхона қуришга 1,75 млрд сўм кредит ажратилди (фото)

Бухоро вилояти Ғиждувон туман ҳокими М.Умаровнинг кўрсатмасига асосан «Армеча» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Agrobank» кредити асосида ташкил этилган иссиқхона фаолияти иқтисодиёт соҳаси ходимлари томонидан кўздан кечирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ғиждувон туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими берган маълумотларга кўра, «Agrobank» Ғиждувон филиалида 2020 йилнинг ўтган ойлари давомида жами 85 та иссиқхоналар қурилишига 1,75 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган. Натижада 141 нафар фуқарога қўшимча иш ўринлари ташкил этилган.

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

«Agrobank» Ғиждувон филиали томонидан имтиёзли кредит ажратилиб, 68 сотихли иссиқхона қуриб битказилган.

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ғиждувон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳозирда ушбу иссиқхонада 9 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Бу ерда қарийб 20 минг дона булғор қалампири, 4 минг дона аччиқ қалампир ва 2 минг дона бақлажон, жами 25 минг донадан ортиқ кўчат қурилган бўлиб, агротехник талабга мувофиқ парваришланмоқда.

Аввалроқ наманганлик фуқаронинг 2 сотихли ерига иссиқхона қуриб берилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Ургутда 100 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилган эди.