Қозоғистонда ўтган бир суткада 242, Россияда эса 4921 кишида коронавирус аниқланди

Қозоғистонда 22 август маҳаллий вақт билан соат 18:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 104 313 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 89 712 нафари тўлиқ соғайган, 1415 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир суткада 242 киши касалликка чалинган.

Фото: «Nur.kz»

Aввалроқ Қозоғистоннинг айрим вилоятлари ўртасидаги поезд қатновлари тикланиши ҳақда хабар берилганди. Маълум қилинишича, Нур-Султон, Олмаота, Нурлийўл, Усть-Каменогорск вилоятларида поезд қатнови қайта йўлга қўйилади.

Қирғизистон

Қирғизистонда 22 август маҳаллий вақт билан соат 18:30 ҳолатига кўра, 42 889 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 36 056 нафари соғайиб, 1498 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 5778 киши коронавирусдан даволанмоқда. Маълумотларга қараганда, Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида коронавирус билан касалланганлар сони 186 кишига кўпайган.

Фото: «Kloop.kg»

Aввалроқ Қирғизистонда сўнгги бир суткада 14 нафар тиббиёт ходими COVID-19 юқтириб олгани хабар қилинганди. Мамлакатда жами 3073 шифокор коронавирусга чалинган.

Тожикистон

Тожикистонда 22 август маҳаллий вақт билан соат 18:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 8241 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 7040 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 66 нафари вафот этган. Ҳозирда 1135 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

Фото: «Asia-plus»

Aввалроқ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Тожикистон сув таъминоти корхоналарига 300 тонна гипохлорит етказиб бергани ҳақда хабар берилганди.

Туркманистон

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Aйни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган. Aввалроқ Ҳиндистондан Туркманистонга чартер рейсда олиб келинган фуқаролар 2 ҳафталик карантинга олиниши ҳақда хабар берилганди.

Фото: «Хроника Туркменистана»

«Хроника Туркменистана» нашрига кўра, Ҳиндистонда қолган фуқароларни Туркманистонга олиб кетадиган эвакуация рейси 22 август куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да Туркманободга етиб келади.

Россия

Россияда 22 август маҳаллий вақт билан соат 18:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 951 897 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда AҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 767 477 нафари соғайган, 16 310 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 4921 та янги ҳолат аниқланган.

Фото: «РИA Новости»

Aввалроқ 24-августдан бошлаб Москва метросида тиббий ниқоблар нархи пасайтирилиши ҳақда хабар берилганди. Таъкидланишича, метро ва шаҳарлараро поездларнинг кассаларида ҳимоя воситаларининг нархи 15 дан 10 рублгача туширилади.