Қувада фуқаронинг пластик картасидан 2 млн сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона вилояти Қува туманида фуқаронинг пластик карточкасидаги 2 миллиондан ортиқ пулни яширин равишда бошқа пластик карта хисобига ўтказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Қува туманида 2020 йилнинг февраль ойидан август ойига қадар Н.Ж. фуқаро Б.М. номида бўлган пластик карта ҳисобидаги 2 774 000 сўм пулларни CLICK тизими орқали жабрланувчининг рухсатисиз яширин равишда бошқа пластик карта хисобига ўтказиш орқали талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Сариосиё туманида ўқитувчиларнинг 355,3 миллион сўм маблағларини ўзлаштирган ҳисобчи аниқлангани, Фарғонада 4,5 миллиард сўм кредит маблағларини ўзлаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Бекободда кам таъминланган оилалар учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган маҳалла раисига жиноят иши қўзғатилгани ҳақда хабар берилган эди. 

Янгиликлар