Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни яна бир бор хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.

481387

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс хорижий давлатнинг фуқаролигига тегишли деб эътироф этилмайди. Ўзбекистон Президентининг фармони эълон қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролиги бекор қилинади.

Шу муносабат билан, дипломатик ваколатхона Жиноят кодексининг 154-моддасига (ёлланиш) — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутишини эслатиб ўтади.

Элчихона Ўзбекистон Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этгани тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради. «Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради», дейилади мурожаатда.

Янгиликлар