«Отамнинг маъшуқаси Facebook’да мени ҳақоратлади». Отасининг жазмани борлигини билган қиз ундан ўч олмоқчи

Отасининг маъшуқаси борлигини билган қиз уни ҳамма нарсадан, жумладан, уйдан ҳам маҳрум қилмоқчи. У қандай йўл тутиш кераклигини сўраб, мурожаат йўллади.

Қиз ўз мурожаатида хорижда яшаши ва у ерда ишлашини маълум қилган. Онаси уникига пандемиядан олдин боpган ва карантин сабабли уйга қайтолмаётганини айтган. Шунингдек, ота-онаси ажрашмаганини ҳам таъкидлаган.

Мурожаатга кўра, бегона аёл унга Facebook’да ҳақоратли сўзлар билан ёза бошлаган. Бу эса қизга умуман ёқмаган.

«Мен алоҳида яшасам ҳам, ишимда ҳаммаси яхши, ота-онамга ёрдам бераман. Нима учун бундай бахтсиз аёл менга бу каби ҳақоратли сўзларни айтди, билмайман», — дейди у.

Қиз отасидан бундай қилишини кутмагани ва эндиликда ундан кўнгли қолиб кетганини билдирган. Шунингдек, у онасига буни айтолмагани ва онасининг уйга қайтишига қарши эканлигини таъкидлаган:

«Мен ҳали ҳам онамга айтмаганман, лекин онам отам билан бирга яшайдиган хонадонга қайтиши қўрқинчли ва ёқимсиз. Aхир бу хонадонда яна бир аёл борлигини биламан. Бу фикр жирканч ва мен ҳам бу хонадонга қадам босишни истамайман. Тасаввур қилоласизми, у ҳатто бизнинг квартирамизни тасвирлаб берди. Баъзи-баъзида уйимизга келиб яшаши, дадам учун таом тайёрлаши, идишларни ювиши ва шунга ўхшаш юмушларни қилаётганини ҳамда отамни севишини айтди».

Қизнинг сўзларига кўра, ҳозир у фақат отасидан ўч олиш, уни жазолаш ҳақида ўйлаяпти. Уй учун онаси билан биргаликда анча пул сарфлаган бўлса-да, унда бошқа аёлнинг яшаши қизни ғазабга келтирган. Aйниқса, онаси уйга қайтса, нималар содир бўлишини ўйлаб сиқилаётганини таъкидлаган. Унинг қайд этишича, отаси ичмайди, яхши ташкилотда ишлайди. Aммо бошқа аёл билан мунособат ўрнатгани — ўзи учун шармандалик. Шу сабабли отасини квартирадан ва, умуман, ҳамма нарсадан маҳрум этмоқчилигини маълум қилган.