Астрономлар Қуёшга яқин юлдуздан номаълум сигналларни қабул қилди

Астрономлар 4,2 ёруғлик йили масофасида жойлашган Қуёшга энг яқин юлдуз — «Proxima Centauri» йўналишидан келаётган, тахминан 980 мегагерц частотали тўлқинларни қайд этди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар берди.

Фото: «Csiro»

Маълум қилинишича, кузатувлар 2019 йилнинг апрель ва май ойларида Австралиядаги Паркес расадхонасидаги радио телескоп ёрдамида 30 соат давомида ўтказилган.

Фото: «Csiro»

Қабул қилинган радио тўлқинларнинг манбаси, гарчи бу эҳтимоллик жуда паст бўлса ҳам, ўзга сайёралардан бўлиши мумкин. Айтилишича, «Proxima Centauri» юлдузи атрофида битта газ гиганти ва Ердан 17 баробар катта тошли сайёра мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйлаб 14 декабрь, душанба куни қуёшнинг тўлиқ тутилиши, шунингдек, астрономик ҳодиса давомида «қуёш тожи» кўриниши кузатилган.

Аввалроқ Ерга рекорд даражада яқин масофадан кичик уй ҳажмидаги астероид учиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, америкалик олим Ернинг музлаткич катталигидаги астероид билан тўқнашиши мумкинлигини айтган эди.

Янгиликлар