Афғонистонда совуқдан ҳалок бўлганлар сони 104 кишига етди

«Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг 16 вилоятида аномал сувуқ туфайли 104 нафар киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Норасмий манбаларга кўра, аномал совуқда 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти болалардир. Энг кўп қурбонлар Жаузжон, Бадахшон, Сарпол, Фарёб, Бадахшон ва Бодғис вилоятларида тўғри келган.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво сабабли Афғонистонда салкам икки йил ичида 50 та турар-жой вайрон бўлган, 70 мингдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.

Янгиликлар