Хитой аҳолисининг 80 фоизи Covid-19 билан касалланди

Хитойда ҳар 10 кишидан саккизтаси Covid-19 билан касаллангани маълум бўлди. 

Қайд этилишича, кўплаб хитойликларнинг қамарий Янги йил байрамини нишонлаш мақсадида кўчага чиққани «дунёдаги энг катта одам миграцияси»ни келтириб чиқарган ва инфекциянинг кенг тарқалишига сабаб бўлган.

Хитой Транспорт вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил 7 январдан 15 февралга қадар 40 кунлик Янги йил мавсумида 2 миллиарддан ортиқ йўловчи саёҳатга чиқади. Чунки бутун мамлакат бўйлаб одамлар уч йилдан ортиқ пандемиядан кейин биринчи марта ўз шаҳарларига оилавий учрашувлар учун қайтиб келади.

13-19 январь оралиғида бир ҳафта давомида янги турдаги коронавирус инфекцияси оқибатида 12 658 киши вафот этди.

Янгиликлар