Бухорода 60 минг сўм эвазига қўшмачилик қилган шахс ушланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қўшмачилик қилиб, фуқаролардан 60 минг сўм олган шахс ушланди.

Маълум бўлишича, 17 март куни ИИБ ходимлари томонидан махсус тезкор профилактик тадбир ўтказилган. Натижада Памўза маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган Б.М. яшаш хонадонида бир эркак ва аёлни жинсий алоқа қилиши учун алоҳида хона ажратиб бергани аниқланган. Аёл бунинг эвазига улардан 60 минг сўм олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар