Ўзбекистонда жарималар бўйича чегирмалар 50 фоизгача оширилади
Президентнинг 23 мартдаги қарорига кўра, 2023 йил 1 майдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими соддалаштирилади.
Янги тизимга кўра:
- ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
- Бу тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.