Қашқадарёда ҳокимлик ишчиси пора билан қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Косон туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳокимлик котиби ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Косон туман ҳокимлигининг раҳбар котиби Ғ.Ғ. фуқаро Н.Ш.нинг 12 сотихли уй-жойининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар