Самарқандда мактаб ўқувчиси машина бошқариб одам уриб кетди

Ҳодиса 2023 йил 16 май куни соат 21:30 ларда Самарқанд шаҳар И.Ҳолдун кўчасида содир бўлган.

Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 ёшли ўсмир отасига тегишли бўлган машинани бошқариб, тезликни меъёрдан оширган ва йўлни кесиб ўтаётган 1971 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда фуқаро тан жароҳатлари олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Унда ўсмир одам уриб юборгандан сўнг тўхтамасдан ҳаракатланишда давом этганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар