Энди бола туғилиши биланоқ мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасига онлайн ҳисобга қўйилади.

Келтирилишича, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасига онлайн ҳисобга қўйилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади.

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб «Сирдарё тажрибаси» асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий «Баркамол авлод» мактаблари ташкил қилинади.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Баркамол авлод» болалар мактаблари аъзоларининг IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

Янгиликлар