Андижонда Damas каналга тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида Damas русумли автомобилни кран каналдан чиқариб олаётгани акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 21 май куни тунда содир бўлган.  Ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва Улуғнор каналига тушиб кетган. Автомобиль ичида ҳайдовчидан ташқари яна бир йўловчи бўлган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари бугун, 23 май куни бир йўловчини топишга муваффақ бўлган, бошқаси эса чўкиб кетган.

“Воқеа юзасидан қидирув ишлари давом этмоқда. Шунингдек, қўшимча маълумотлар берилади”, дейди ФВБ ходими.

Янгиликлар