Қарши давлат университетида талаба йигит бир қизни танасига 8 маротаба пичоқ санчди
Қарши давлат университети талабаси бир қизни пичоқлаб, cўнг ўз танасига ҳам пичоқ санчди. Бу ҳақда ИИБ матбуот ҳизмати ҳабар бермоқда.
Аниқланишича, ҳодиса 22 июнь куни соат 08:30 ларда Қарши давлат университети ҳудудида содир бўлган. Талаба йигит ўзи билан университетга пичоқ олиб келиб, олдиндан ўзаро таниш бўлган қизнинг танасига 8 маротаба пичоқ санчган.
Шундан сўнг йигит, қизнинг ёнига ҳеч кимни яқинлаштирмай, ўзининг қорин соҳасига ҳам пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган. Ҳозирда жабрланувчи шифохонага ётқизилиб, шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
Ҳолат юзасидан 22.06.2024 йилда Қарши шаҳар прокуратураси томонидан йигитга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.