Наманганда яна 10 нафар ёшга имтиёзли кредитлар ажратилди

Андижон вилояти Избоскан туман 2-сектор ҳудудида мактаб битирувчилари ва уюшмаган ёшлар учун учрашув ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, сектор ҳудудидаги мактаб битирувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар учун учрашув ташкил этилиб, унда иштирокчиларга Президент томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишлари хақида тушинтириб ўтилган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашув давомида тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳалар бўйича фаолият юритмоқчи бўлган 10 нафар ёшга имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Избосканда мактаб битирувчиларига кредит сертификатлари топширилгани ҳамда Олтинкўлда мактаб битирувчиларига 5 миллион сўмдан кредит берилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар